Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда болалар ўйин заллари, массаж салонлари ва дискотекалар фаолияти тўхтатилди
19 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб массаж салонлари, дискотекалар, болалар ўйин заллари фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган.
«Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз.
Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади», дейилади қўмита хабарида.
Бундан аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021