Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда газета ва журналлар коронавирус туфайли онлайн режимга ўтказилади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов оммавий ахборот воситаларини рақамлаштиришни тезлаштириш ҳақидаги топшириқни берди.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, дунёда коронавируснинг тарқалиб бораётгани шароитида бу жараён долзарб бўлиб турибди.
«Вируслар қоғоз орқали ҳам юқиши мумкин. Айниқса одамлар кўп тўпланадиган жойларда касалликни юқтириб олиш хавфи юқори. Шу туфайли, алоқа ва хизматларнинг масовафий электрон тизимига иложи борича тезроқ ўтиш муҳим», - деб президент сўзларини келтирмоқда Туркмен Довлат Хабарлари.
Президент қоғоз газеталарга қараганда, уларнинг электрон нусхалари ахборот билан ишлаш учун қулай эканини, улар орқали маълумот излаш осонлигини, мавзуга алоқадор бошқа интернет-ресурсларга ўтиш имкони борлигини таъкидлади.
Бердимуҳамедов 2020 йил октябрь ойигача барча газета ва журналларни электрон форматга ўтказиш ва улардан фойдаланиш нархини аниқлаб олиш ҳақида топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, расмий хабарларга кўра, айни пайтда Туркманистонда коронавирус билан хасталанганлар йўқ.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:26 / 29.04.2025