Жаҳон | 20:38 / 21.03.2020
12204
1 дақиқада ўқилади

Словакиянинг янги ҳукумати ниқоб ва қўлқопларда қасамёд қилди

Фото: Reuters

21 март куни Словакия Республикасининг Игорь Матович бошчилигидаги янги ҳукумати президент Зузана Чапутова ҳузурида қасамёд қилди.

Тадбирнинг барча иштирокчилари коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли тиббий ниқоб ва қўлқопларда бўлишди.

Ҳозирги вақтда Словакияда COVID-19 коронавирусини юқтириб олганлар сони 137тани ташкил қилади.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид