Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 мартдан Ўзбекистондаги барча давлат архивларида карантин эълон қилинади
Карантин жараёнида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Сўровлар электрон қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасида короновирус пандемияси натижасида эълон қилинган карантин сабабли 24 мартдан республикадаги барча давлат архивларида карантин эълон қилинади ва вақтинча фойдаланувчиларга анъанавий тарзда хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Бу ҳақда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати баёнотида маълум қилинди.
Баёнотда айтилишича, карантин вақтида республикадаги давлат архивларининг қабулхона ва ҳужжатхоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Карантин жараёнида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Сўровлар электрон қабул қилинади.
“Давлат архивларига фуқаролар меҳнат стажи ва иш хақи бўйича архив маълумотномаларини олиш учун электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизмат портали my.gov.uz, [email protected] (жумладан миллий архивлар ва архив иши ҳудудий бошқармаларининг электрон почта манзиллари Агентликнинг расмий веб-сайти www.archive.uz да жойлаштирилган) электрон почта манзилига мурожаат этишлари мумкин. Сўровингизнинг ижро ҳолати юзасидан телефон орқали билиб ҳам олишингиз мумкин. "Ўзархив" агентлиги "Ишонч телефони" 71-230-50-44. Фойдаланувчиларни қабул қилишни амалга оширилиши олдиндан “Ўзархив” агентлигининг archive.uz расмий сайтида эълон қилинади”, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
21:59 / 27.11.2022