Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда коронавирусга чалинганлар учун Европадаги энг катта вақтинчалик госпитал ташкил этилди
Госпиталга кириш полиция томонидан қўриқланади. Бу ерга енгил аломатларга эга беморлар йўлланади.
Испания пойтахти Мадриддаги Ifema кўргазма маркази ҳудудида коронавирусга чалинганларни даволаш учун вақтинчалик госпитал ташкил этилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.
Айни вақтда Мадридда коронавирусга чалинишнинг юқори даражаси қайд этилган. Госпитал 5000 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу уни Европадаги бундай турдаги энг йирик тиббий муассасага айлантиради.
Госпиталга биринчи беморлар 21 март куни келтирилган. Госпитал директори Антонио Сапатеронинг таъкидлашича, дам олиш кунлари у ерга 300 киши келтирилади.
Госпиталга кириш жойлари полиция томонидан қўриқланмоқда. Бу ерга енгил аломатларга эга беморлар жойлаштирилиши режалаштирилган.
Охирги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирусга чалинганлар сони 28572 нафарни, ундан вафот этганлар сони 1753 кишини, жумладан Мадридда 800дан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
23:08 / 06.05.2025