Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways мамлакат ичидаги барча авиақатновларни бекор қилди
Республика ичидаги барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилиниши ҳақида хабар берилди
2020 йил 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси республика ичидаги барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилиниши ҳақида хабар берди.
Авиакомпания мижозлардан ушбу вазиятни тушунишни сўраган, шунингдек, қатновлар қайта тикланганидан кейин авиачипталарни исталган санага қайта брон қилиш имконияти мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтган.
“Сизга кейинги ўзгаришлар ҳақида хабар бериб турамиз. Янгиликларни uzairways.com веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг”, - дейилади авиакомпания маълумотида.
Бундан олдин, Тошкент шаҳрига ҳар қандай транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилиши айтилганди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
17:00 / 13.05.2025
Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда
18:39 / 12.05.2025
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин
15:58 / 12.05.2025