Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда стратегик аҳамиятга эга бўлмаган барча корхоналар фаолияти тўхтатилди
Арманистонда коронавирусга қарши курашиш учун 16 мартдан 14 апрелгача фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 235 киши ушбу касалликка чалинган.
Фото: Sputnik
Арманистонда стратегик аҳамиятга эга бўлмаган барча ташкилот ва корхоналарнинг фаолияти 31 мартга қадар тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари, фавқулодда ҳолат вақтида республика коменданти бўлиб турган Тигран Авиняннинг буйруғида маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари, дори-дармонлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, мудофаа маҳсулотлари, энергетика ишлаб чиқариш ва сотиш каби 56та фаолият йўналишига ишлашга рухсат берилмоқда.
Шунингдек, ер, ҳаво ва қувур транспорти, молия, суғурта, телевизион, телекоммуникация ташкилотлари фаолияти ҳам давом этади.
Арманистонда коронавирусга қарши курашиш учун 16 мартдан 14 апрелгача фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 235 киши ушбу касалликка чалинган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025