Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиада ўйинлари ҳозирча белгиланган муддатда ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди
Токиодаги Олимпиада 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ кўплаб давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги мураккаб шароитда унинг белгиланган муддатларда ўтказилишига қарши чиқмоқда.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) қўмита фахрий аъзоси Ричард Паунднинг 2020 йилги Олимпиада ўйинлари ўтказилиши муддати кечиктирилиши тўғрисидаги баёнотини рад этди.
Қайд этилишича, Паунд шунчаки ўз нуқтаи назарини билдирган холос.
«ХОҚнинг ҳар бир аъзоси ХОҚ ижроия қўмитасининг қарорини талқин қилиш ҳуқуқига эга», — дейилади қўмита томонидан.
Паунд Токиодаги Олимпиада 24 июлдан бошланмаслиги ҳақида 23 март куни USA Today нашрига айтганди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси сабабли ана шундай қарорга келинган.
Ўша куни Япония бош вазири Синдзо Абэ парламентдаги чиқиши вақтида Олимпиада ўйинлари коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли режалаштирилган муддатда ўтказилишининг имкони йўқлигини айтганди.
ХОҚ Токио Олимпиадаси ҳозирча белгиланган муддатда ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди. Қўмита Японияда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда деб ҳисобламоқда. Бу бўйича якуний қарор тўрт ҳафта ичида қабул қилинади.
Токиодаги Олимпиада 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ кўплаб давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги мураккаб шароитда унинг белгиланган муддатларда ўтказилишига қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
20:33 / 13.01.2025