Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инқирозга қарши жамғарма асосан ташқи қарзлар ҳисобига шакллантирилмоқда
Ўзбекистонда Инқирозга қарши курашиш жамғармасини шакллантиришда асосан ташқи манбаларга урғу берилмоқда.
Бу ҳақда Марказий банкнинг ички валюта бозорига оид ахборотида айтилган.
Жамғармага 10 триллион сўм йўналтирилиши эълон қилинган бўлиб, бу – жорий расмий курсда 1 миллиард доллардан бироз кўпроқни ташкил этади.
Президент фармонига асосан, айнан 1 млрд долларгача ташқи қарз маблағларини жалб қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ Молия вазири Тимур Ишметов халқаро молия ташкилотлари маблағларини олишда «ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги»ни айтган эди. У бу борадаги музокаралар бошланганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жамғарма маблағларидан коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатишда фойдаланилади. 10 триллион сўм қуйидаги йўналишларга тақсимланиши кўзда тутилмоқда:
- 1 трлн – коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш;
- 5 трлн – тадбиркорликни, аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, инфратузилмавий лойиҳалар ва инвестиция дастурларини амалга ошириш;
- 0,7 трлн – аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;
- 2,7 трлн – иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш.
Мавзуга оид
15:02 / 27.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025