Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин миллатга мурожаат қилди: Россияда бир ҳафталик дам олиш эълон қилинди
Путин россияликларни дам олиш ҳафтасида «тартибли ва масъулиятли бўлиш»га ва уйда қолишга чақирди. У таътил касаллик тарқалиши суръатини пасайтириш учун берилаётганини алоҳида қайд этди.
Россия президенти Владимир Путин коронавирус тарқалиши сабабли келаётган ҳафтани иш ҳақи сақланган ҳолда дам олиш ҳафтаси деб эълон қилди.
«Ҳозирда касалликнинг тезлик билан тарқалиши хавфининг олдини олиш муҳим. Шу боис келаётган ҳафтани иш ҳақи сақланган ҳолда дам олиш ҳафтаси деб эълон қиламан. Яъни дам олиш кунлари 28 март шанба кунидан 5 апрель якшанба кунигача давом этади», — деди Путин.
У шу билан бирга банклар, дўконлар, тиббиёт муассасалари, дорихоналар, транспорт ва давлат ҳокимияти органлари ўз ишини давом эттиришини таъкидлади.
Путин россияликларни дам олиш ҳафтасида «тартибли ва масъулиятли бўлиш»га ва уйда қолишга чақирди. У таътил касаллик тарқалиши суръатини пасайтириш учун берилаётганини алоҳида қайд этди.
25 март куни Россияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 163 та ҳолат аниқланди, улардан 120 таси Москвада қайд этилди. Айни пайтда Россиянинг 85 та регионидан 55 тасида COVID-19 билан касалланганлар аниқланган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025