Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сьерра-Леонеда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Қайд этилишича, Сьерра-Леонеда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган, аммо қўшни Гвинея ва Либерияда инфекция юқтириш ҳолатлари юз берган.
Фото: AP Photo / Michael Duff
Сьерра-Леоне президенти Жулиус Маада Био мамлакатда 12 ойга фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Sierra Leone Telegraph газетаси хабар берди.
Газетанинг ёзишича, мамлакат президенти халққа мурожаатида 24 мартдан бошлаб Сьерра-Леонеда 12 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилган.
Нашрнинг қайд этишича, бу давлатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган, аммо қўшни Гвинея ва Либерияда инфекция юқтириш ҳолатлари юз берган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 372 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 16 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:23 / 29.04.2023
Ўзбекистон ва Сьерра-Леоне ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
23:29 / 03.07.2021