Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei’нинг 90 фоиздан ортиқ ходимлари ишга қайтди
Компаниянинг коронавирус эпидемияси маркази бўлган Уҳандаги R&D маркази ҳозирча ёпиқ, аммо ҳукумат бу ерда ҳам эпидемия сабабли киритилган чекловларни олиб ташлашни бошлади.

Фото: EPA/Vostock-photo
150 минг киши ишлайдиган Huawei компаниясининг 90 фоиздан ортиқ ходимлари иш жойларига қайтди, деб маълум қилди компания асосчиси ва бош директори Жэнь Чжэнфей The Wall Street газетасига берган интервьюсида.
Компания фаолиятининг бир қисмини 3 февралда, Хитой ҳукумати саноатнинг муҳим соҳаларига ишлаб чиқаришни давом эттиришга рухсат берганидан кейин бошлаганди.
Жэнь Чжэнфэйнинг сўзларига кўра, Хитойдан ташқарида Huawei смартфонлари сотуви пасаймоқда, аммо бу пасайиш ўрни Хитойдаги юқори талаб эвазига қопланмоқда. Компания ойига ўртача 22 млн дона смартфон сотмоқда.
Компаниянинг коронавирус эпидемияси маркази бўлган Уҳандаги R&D маркази ҳозирча ёпиқ, аммо ҳукумат бу ерда ҳам эпидемия сабабли киритилган чекловларни олиб ташлашни бошлади.
Аввалроқ Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан ортиғи тузалгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

22:55 / 13.03.2025