Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олтин» телефон рақамини харид қилиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди
Учтепа тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноий иш бўйича тергов олиб борилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Унинг давомида аниқланишича, 2018 йилининг март ойидан апрелга қадар бўлган муддат давомида 30 ёшли Н.С. 34 ёшли Р.И.нинг ишончига кириб, тижорат билан шуғулланишини маълум қилган ва “олтин” телефон рақами харид қилишда ёрдам бериши мумкинлигини айтган.
Бунинг учун у 7 000 АҚШ доллари олгач, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Яхши танимаган инсонларингизнинг хизматларидан фойдаланманг. “Чиройли” рақам харид қилиш учун расмий вакилларга мурожаат қилинг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
21:32 / 21.05.2025