Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ҳокимларга карантин пайтида барча даражадаги мажлисбозликларни тўхтатишни буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, президент ҳудудлар ҳокимларига карантин пайтида жойларда барча даражадаги йиғилишлар ва мажлисбозликларга чек қўйиш талабини қўйган.
Карантин даврида барча ташкилотларда масофавий иш тизимига ўтилиши маълум қилинган.
Шунингдек, вилоят ҳокимларига олис ҳудудлардаги дорихоналарда зарур дори-дармонлар, савдо дўконларида муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлаш ҳақида топшириқ берилган.
Президент йиғилишда шифокорлар фидойилигини юқори баҳолар экан, халқимиздан ҳам айни пайтда уларнинг маслаҳат ва тавсиясига, карантинда бўлиш қоидаларига қатъий риоя қилишларига алоҳида тўхталди.
«Бугун коронавирусга қарши кураш олиб бораётган шифокорларимизни жанг майдонидаги жангчига қиёслайман. Улар ўз соғлиғини хавф остига қўйиб, фидойилик кўрсатишмоқда. Шифокорларимизга нафақат ҳозир, балки бу синовлардан кейин ҳам алоҳида эҳтиромимизни билдирамиз», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Йиғилишда 60 ёшдан ошганлар, ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача фарзанди бўлган ишчи-ходимларга таътил бериш лозимлиги айтилди. 60 ёшдан ошганлар, сурункали хасталиги бўлганларга заруратсиз кўчага чиқмаслик тавсия этилди.
Якка-ёлғизларга қараш учун махсус кўнгилли отрядлар тузилади.
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024