Жаҳон | 20:11 / 27.03.2020
10061
1 дақиқада ўқилади

Британияда бош вазирдан кейин соғлиқни сақлаш вазири ҳам коронавирусга чалинди 

Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок коронавирусга чалинди. Аввалроқ бош вазир Борис Жонсон коронавирусга чалинганини маълум қилганди.

Мэтт Хэнкок / Фото: Reuters

Бу ҳақда Хэнкокнинг ўзи твиттерда маълум қилди. У ҳам Жонсон каби карантинда қолади. 

“Шифокор тавсиясига кўра коронавирусга таҳлил топширдим. Таҳлил ижобий чиқди. Яхшиямки, касаллик аломатлари сезиларсиз. Мен уйдан ишламоқдаман ва карантинда қоламан. Соғлиқни сақлаш миллий хизмати тавсияларига амал қилишимиз ҳаётий муҳимдир”, деб ёзган Хэнкок.

Икки кун аввал Британия шаҳзодаси Чарльзда коронавирус аниқлангани маълум қилинганди.

Айни вақтда Британияда коронавирусга чалинганлар сони 14,5 мингдан кўпроқни, вафот этганлар сони 2921 нафарни ташкил қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид