Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус юқтирган 7 нафар беморнинг аҳволи оғир — СЭДНИ
Коронавирус билан касалланган беморларнинг 7 нафари оғир аҳволдалиги маълум қилинди. Бу ҳақда Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ахборот берган.
Фото: AP
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков инфекция юқтирган 7 нафар беморнинг аҳволи оғир эканини қайд этди.
«Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этяпти. Беморларнинг аксарияти Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволаш муолажаларини оляпти. Бошқа вилоятлардан келган беморларимиз ва улар билан мулоқотда бўлганлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида қолмоқда», - деган у.
Таъкидланишича, ҳозирги ҳолатда беморларнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи мутахассислар томонидан оғир, деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:46 / 27.02.2025
ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор
17:37 / 31.01.2025