Москва области осмонида учувчилар уйда қолишга чорловчи ёзувлар ҳосил қилишди (видео)
Москва вилоятида учувчилар осмонда коронавирус пандемияси вақтида уйда қолишга чорловчи ёзувларни ҳосил қилишди. Улар осмонда икки тилда ёзув қолдиришган.
Ушбу антиқа акцияни “Первый полёт” пилотаж гуруҳи учувчилари амалга оширишган. Улар осмонда самолётлар ёрдамида рус тилида “Береги себя - Оставайся дома” (Ўзингни сақла - Уйда қол) ҳамда инглиз тилида “Resist this - stay home!” (Бунга қаршилик кўрсат – уйда қол) деб ёзишган.
Учувчилар акцияни карантинга риоя қилиш ва уйни заруратсиз тарк этмаслик кераклигига яна бир бор эътибор қаратиш мақсадида амалга оширишган.
Россияда кейинги ҳафта дам олиш ҳафтаси деб эълон қилинди. Бу кунлар одамлардан уйда қолиш, меҳмонга бормаслик, сайрлардан воз кечиш сўралган.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024