Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сантьяго Бернабеу» стадионидан дори-дармон омбори сифатида фойдаланилади
«Реал» клуби Олий спорт кенгаши (CSD) билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши фойдаланиладиган тиббий ашёларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйган.
«Реал» (Мадрид) клубининг уй стадиони бўлмиш «Сантьяго Бернабеу» стадионидан спорт компаниялари ва ташкилотлари томонидан хайрия сифатида тақдим этиладиган дори-дармонлар ва зарур эҳтиёж буюмлари сақланадиган омборхона сифатида фойдаланилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Баёнотда айтилишича, клуб Олий спорт кенгаши (CSD) билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши фойдаланиладиган тиббий ашёларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйган.
Таъкидланишича, хайриялар Испаниядаги давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари ихтиёрига берилади.
Шунингдек, «Реал» ташкилот ва корхоналарга соғлиқни сақлаш вазирлигига маблағ ёки моддий кўмак бериш имкониятини беришини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирус юқтирганлар сони 56 минг кишидан ошган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
08:10 / 30.09.2021
«Сантьяго Бернабеу»да порлаган Яхшибоев. «Барса» мухлисининг Чиноздаги станциядан «Реал» дарвозасигача йўли
23:29 / 03.07.2021