Ўзбекистон | 12:19 / 27.03.2020
82566
1 дақиқада ўқилади

Вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди - ИИВ

Ўзбекистонда 27 мартдан вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун  тўхтатилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

«Мамлакатимизда коронавирус касаллиги  тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилганлиги маълум қилинади. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно.

Юртдошларимизнинг зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмасликлари, яшаш ҳудудларини тарк этмасликларини сўраймиз. Юқоридаги ҳаракатларнинг барчаси республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекциянинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, ҳар бир фуқаронинг саломатлигини қатъий муҳофаза қилишга қаратилган», дейилади Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг Kun.uz’га тақдим этилган баёнотида.

  • Бунгача Наманган, Андижон, Гулистон, Қарши, Навоий, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилган, шунингдек, Сурхондарё вилояти транспорт воситалари кириши учун ёпилганди.

Мавзуга оид