Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгиядаги элчихона ўзбекистонликларни чартер рейсни ташкиллаштириш масаласида бироз сабр қилишга чақирди
Дипломатик ваколатхона ҳамюртларни чартер рейсини ташкиллаштириш масаласида бироз сабр қилишга ва ижтимоий тармоқларда фуқароларимизни чалғитувчи асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирган
Ўзбекистоннинг Брюссел шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб дипломатик ваколатхона ҳузурида 24 соатлик режимда Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш штаби фаолият кўрсатмоқда.
ТИВ хабарида айтилишича, ватандошлар билан телефон ва интернет орқали доимий алоқада бўлиб турилибди, ижтимоий тармоқларда (Telegram ва WhatsApp) очилган каналларда ҳолат ҳақидаги долзарб ахборотлар мунтазам тартибда тарқатилмоқда, уларга зарурий консультатив ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Бельгия, Нидерландия, Люксембург ва Дания расмий идоралари томонидан жорий қилинган карантин режимига амал қилиш бўйича батафсил тушунтириш берилмоқда.
Ҳозирда Штаб томонидан ватанга қайтиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати шакллантирилмоқда. Шу билан бирга, дипломатик ваколатхона ҳамюртларни чартер рейсини ташкиллаштириш масаласида бироз сабр қилишга ва ижтимоий тармоқларда фуқароларимизни чалғитувчи асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирган.
Бенилюкс ва Дания ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг визаларини узайтириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида Штаб мазкур давлатларнинг миграция хизматлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Штаб ватандошлардан Ўзбекистон фуқаролари орасида касаллик тасдиқланган ҳолатларда даволаш жараёнини мониторинг қилиш, консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдамни кўрсатиш учун зудлик билан хабар беришни сўраган.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари Брюссел шаҳридаги Элчихона ҳузуридаги оператив штабга мурожаат қилишлари мумкин:
Штаб раҳбари – Ўзбекистон фавқулодда ва мухтор элчиси Хакимов Дилёр, +3226612040, +3226612041, [email protected].
Штаб раҳбари ўринбосари – Маматов Равшан, +3226612046, [email protected].
Штаб аъзолари:
- Агзамов Улуғбек, +3226612047, [email protected];
- Собиров Бобур, +3226612049, [email protected];
- Акбаров Анваржон, +3226612045, [email protected];
- Абдурашидов Аъзамжон, +32488414806 (мобил), +3226612042, [email protected];
Штаб манзили: Av.F.Roosevelt, 99 B-1050 Brussels.
Телефонлар: +32488414806 (мобил), +3226612042, +3226612040, +3226728844.
Электрон почта: [email protected]
Телеграм: https://t.me/uzbbenelux
Мавзуга оид
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
23:14 / 22.04.2025
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
21:40 / 15.04.2025
Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди
21:13 / 24.03.2025