Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G20 жаҳон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 5 трлн доллар ажратади
“Катта йигирматалик” гуруҳи коронавирус ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олди.
26 март куни G20’нинг тарихда биринчи марта виртуал тарзда ўтказилган саммити давомида “Йигирматалик”ка аъзо давлатлар коронавирус пандемияси ва у олиб келган иқтисодий инқирозни енгиш учун барча имкони бор ишни амалга оширишга келишиб олишди.
Гуруҳ томонидан қабул қилинган чоралар орасида ҳам иқтисодий, ҳам гуманитар масалалар бор.
Жумладан, “Йигирматалик” қуйидаги мақсадларда бор имкониятини ишга солади:
одамлар ҳаётини ҳимоялаш;
иш ўринлари ва аҳоли даромадлари даражасини сақлаб қолиш;
келажакка ишончни тиклаш, молиявий барқарорликни сақлаб қолиш, иқтисодий ўсиш ва унинг янада тезлашишини тиклаш;
савдо ва глобал ишлаб чиқариш-сотиш занжирларида узилишларни минималлаштириш;
кўмакка муҳтож барча давлатларга ёрдам кўрсатиш;
жамоатчилик саломатлиги ва молия соҳаларидаги чораларни мувофиқлаштириш.
“Биз тиббий мақсаддаги буюмларга эҳтиёжни қаноатлантириш учун ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирамиз ва бу буюмларнинг оммавий тарзда ишлаб чиқарилишини таъминлаймиз. Улар қаерга зарурроқ бўлса ўша ерга, иложи борича тезроқ ва ҳамёнбоп нархда тақсимланиши лозим”, дейилган хабарда.
G20’га аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларига ўзаро илғор тажриба алмашиш ва пандемияга қарши кураш бўйича “Йигирматалик”нинг шошилинч ҳаракатлар мажмуасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:38 / 19.11.2024