Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 144тага етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ яна 11та ҳолат қайд этилди.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Сўнгги кунларда вирус беморлари нисбатан тез кўпая бошлади, 28 март куни 16 бемор қайд этилди, 29 март куни беморлар сони 40 нафарга кўпайди. Ҳозиргача вирус юқтирганларнинг 7 нафари соғайиб кетган, 2 киши вафот этган.
- Айни вақтга келиб бутун дунёда вирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 685 мингдан ошган, шундан 146 мингдан ортиқ киши соғайган ва 32 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021