Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда оммавий тарзда ниқоб тақиш коронавирус эпидемияси хуружини пасайтирди
Чехия Республикаси ҳукумати ниқоб тақишни мажбурий қилганидан сўнг, коронавирусни юқтириб олганлар сонининг ўсиши пасайди, деб баёнот берди америкалик олим Жереми Ҳовард.
Европада пандемия назорат остидан чиқиб бораётган шароитда, Чехияда коронавирусни юқтириб олганлар сони паст даражада қолмоқда.
18 март куни ҳукумат уйдан чиққан пайтда оғиз ва бурунни ёпиб туриши шарт бўлган бирор нарсани, масалан ниқоб ёки шарф тақишни мажбурий қилди. Шундан сўнг, мамлакатда коронавирус эпидемиясининг хуружи тийилди.
Ҳоварднинг баёнотига кўра, «коронавирус юқтириб олганлар сонининг кескин пасайиши мамлакатда қўлбола ниқобларни тикиш ва уларни тақиб юриш билан боғлиқ».
Атиги 10 кун ичида Чехияда ниқоб тақиб юриш даражаси деярли 100 фоизга етди. Ниқоблар уйдаги оддий материаллардан, масалан эски футболкалардан тикилди.
Ҳоварднинг таъкидлашича, Жанубий Корея, Япония ва Тайванда ҳам коронавирусга қарши ниқоблардан фойдаланиш оммавий тус олган ва бу самара бермоқда.
«Жанубий Корея, Япония ва Тайванда ниқоб тақиш мажбурий эмас. Шундай бўлсада, COVID-19 тарқалиши назорат остида турибди. Қандай қилиб? Асосий сабаблардан бири – ижтимоий масъулиятни ҳис қилиб, жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш», - деди Ҳовард.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 30 март ҳолатига Чехияда коронавирус юқтириб олганлар сони 2817тани, вафот этганлар сони 16тани, соғайиб кетганлар сони 11тани ташкил қилади.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
23:21 / 15.05.2025