Ўзбекистон | 13:42 / 30.03.2020
67264
1 дақиқада ўқилади

«Машинасиз оёқсиздекман, нима қилай?» – оёқни бевақт узатгандан кўра оёқсиз юрган маъқул

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ижтимоий тармоқлардаги гап-сўзларга изоҳ берди:

«Фуқароларга 2 метр масофа сақланг деб огоҳлантирилмоқда, лекин бозорларда масофани ҳеч ким сақламаяпти. Булар нима ўзига душманми?» – деган саволга бошқа фуқаро «Икки метр чуқурда ётишни хоҳламасанг, 2 метр масофани сақла» деб жавоб бермоқда.

«Машинасиз оёқсиздекман, нима қилай?» деган саволга яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси «Оёқни бевақт узатгандан кўра оёқсиз қолган маъқул» дея жавоб беряпти.

Мавзуга оид