Жаҳон | 14:54 / 30.03.2020
5699
1 дақиқада ўқилади

Японияда мамлакатга қатор давлатлар фуқароларининг кириши тақиқланиши мумкин

Янги чекловларга мувофиқ, АҚШ, Европа давлатлари, Хитой, Жанубий Корея фуқароларига Японияга кириш тақиқланиши мумкин.

Фото: Global Look Press/AFLO/Naoki Nishimura

Япония ҳукумати мамлакатга ташқаридан коронавирус кириб келишининг олдини олишга қаратилган чораларни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Asahi газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, янги чекловларга мувофиқ, АҚШ, Европа давлатлари, Хитой, Жанубий Корея фуқароларига Японияга кириш тақиқланиши мумкин. 

Тақиқ шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё ва Африканинг айрим давлатларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин, деб ёзади газета.

Охирги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2 578 та ҳолат қайд этилган, 65 киши вафот этган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид