Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Twitter Бразилия президентининг карантинга амал қилмаётгани видеосини ўчириб ташлади
Facebook, Instagram ва Twitter ижтимоий тармоқлари Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг карантинга амал қилмаётгани видеосини ўчириб ташлади.
Folha de Sao Paulo нашрининг ёзишича, Болсонару 29 март куни Twitter’да коронавирус пандемияси ортида жорий қилинган карантин вақтида бошқа одамлар билан масофани сақлаш қоидаларини бузаётгани акс этган бир нечта видеони эълон қилган. Бу видеоларда президент пойтахт Бразилиа кўчаларида ўз тарафдорлари билан яқин туриб мулоқот қилаётгани ва уларни иқтисодий инқирозга йўл қўймаслик учун уарантинга кетмасликка чақираётгани акс этган. Кейинроқ бу роликлар ижтимоий тармоқдан ўчириб ташланган.
Шунингдек, Болсонару иштирокидаги роликлар Facebook ва Instagram’дан ҳам ўчирилган. Facebook матбуот хизмати ушбу видеоларни “ижтимоий тармоқ қоидаларини бузувчи” деб атаб, ижтимоий тармоқлар қоидалари зарарли ахборот эълон қилишга йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтган.
“Биз Facebook ва Instagram’дан ҳамжамиятимизнинг одамларга зарар келтириши мумкин бўлган хабарларга йўл қўймайдиган меъёрларини бузувчи контентни ўчириб ташладик”, дейилган компания баёнотида.
Болсонару коронавирус пандемияси сабабли қатъий карантин киритилишига қарши чиқиб келади. Унинг фикрича, бу иқтисодиётга жиддий хавф ҳисобланади. Унинг позицияси ўз ҳудудларида вирус тарқалиши олдини олиш учун чекловчи чоралар қабул қилаётган баъзи штатлар губернаторлари позициясига зид келмоқда. Бразилия мухолифати президент коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини тан олишни истамаётгани сабабли унинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025