Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавирусга чалинганларни соғайиб кетганлар қони билан даволашмоқда
Италиянинг Павия провинциясида (Ломбардия региони) коронавирусга чалинганларни ундан соғайиб кетганларнинг қон плазмаси (қоннинг суюқ қисми) билан даволаш бошланди.
Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
“Баъзи беморлар коронавирусдан соғайганларнинг антитаналарга эга қон плазмасини олишди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Павияда биринчилардан бўлиб коронавирусга чалинган эр-хотин шифокор ҳозирда даволанаётган беморлар учун қон донори бўлишган.
Аввалроқ хитойлик шифокорлар соғайиб кетганлар қонида коронавирусга қарши антитаналар топилгани сабабли уни касалларга қуйиш яхши самара беришини маълум қилишганди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
23:21 / 15.05.2025