Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус қурбонлари хотирасига мотам куни эълон қилинди
Хитой ҳукумати коронавирус қурбонлари хотирасига 4 апрелни мотам куни деб эълон қилди. Ушбу кун мамлакатда барча байроқлар тушириб қўйилади, барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади.
Фото: REUTERS/Carlos Garcia Rawlins
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди. Шунингдек, Хитойдаги хорижий элчихоналар ва консулхоналарда ҳам байроқлар тушириб қўйилади.
Маҳаллий вақт билан соат 10да мамлакат бўйлаб 3 дақиқалик сукут сақлаш бўлиб ўтади. Бундан ташқари, қурбонлар хотирасига автомобиллар, поездлар, кемалар гудоклари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа сигнализацияси янграйди.
Хитойнинг соғлиқни сақлаш миллий комиссиясида маълум қилинишича, мамлакатда ҳаммаси бўлиб 81620 киши коронавирусга чалинган, улардан 3322 киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025