Ўзбекистон | 17:35 / 04.04.2020
77951
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 263тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

Энди юртимизда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 263тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Сўнгги кунларда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилиши кескин ўсмоқда: 1-4 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 91 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид