Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фожиа: бир оиладан уч киши бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди
Деҳқонобод туманидаги ҳовлилардан бирида хонадон эгалари эски ҳожатхона ёнидан чуқур қазиётганда ўртадаги девор ёрилиши натижасида фожиа содир бўлган
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, бахтсиз воқеа оқибатида 48 ёшли хонадон соҳиби, 44 ёшли унинг хотини ва 20 ёшли қизи газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Воқеа, кеча 3 апрел куни содир бўлган. Шу куннинг ўзида хонадоннинг яна бир аъзоси 16 ёшли йигит Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ўта оғир аҳволда олиб келинган.
Унга «Заҳарли газдан ўткир заҳарланиш ўта оғир даражаси, ўткир токсимия даври, ўпка шиши, аспирацион синдром, ўткир нафас етишмаслиги, ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги, токсик кома» ташхиси қўйилди.
16 ёшли беморга зудлик билан стандарт бўйича текширувлар ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024