Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Термизга юк машинасида келган йўловчилар карантинга олинди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Ўрнатилган карантин қоидасини бузган ҳолда, Тошкентдан Термизга юк машинаси орқали етиб олишни кўзлаган йўловчилар карантинга тушди, деб хабар бермоқда ИИВ.
Жорий йилнинг 3 апрель куни соат тахминан 11-30 лар чамасида Сурхондарё вилояти ИИБ патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати ходими Термиз шаҳрида юк автомобилида ўз манзилига етиб олмоқчи бўлган 8 нафар сурхондарёлик йўловчининг карантин қоидасини бузганини аниқлади.
Маълум қилинишича, Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти марказига йўлга тушиб, ўз машинасида саккиз нафар фуқаронинг ҳар бирини 50 минг сўм эвазига олиб келган.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, саккиз нафар ноқонуний йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига карантинга олинди.
Мавзуга оид
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
09:09 / 08.01.2025