Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Россиядан коронавирусни даволашда синалаётган дори воситасини сотиб олди
Хитойда коронавирусни даволашда синалаётган, Россияда ишлаб чиқарилувчи “Триазавирин” дори воситаси йирик партияси Туркманистон томонидан сотиб олинди.
Бу ҳақда дори ишлаб чиқариладиган “Медсинтез” компанияси директорлар кенгаши раиси Александр Петров маълум қилди.
Аввалроқ дори воситаси Хитойга гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган. У ҳозир у ерда синалмоқда.
“Биз дори воситасини Туркманистонга етказиб бердик. Бу гуманитар ёрдам эмас, улар [Туркманистон] бунга пул ажратиб, ўзлари учун сотиб олишди. Партия катта бўлган, 2 мингга яқин қути. Ҳар бир қутида эса 20 тадан капсула бор”, деб маълум қилган Петров.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу воситанинг Арманистонга етказилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда. “Воситани Жанубий Кореяга олиб киришга рухсатни кутмоқдамиз, бироқ уларда рўйхатга олинмаган дорилар бўйича божхона қонунчилиги билан муаммолар бўлмоқда. Ҳозирда Италия билан воситани клиник синовдан ўтказишни муҳокама қилмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Петров.
“Триазавирин” Россияда ишлаб чиқарилган дори воситаси бўлиб, уни ишлаб чиқарган олимларнинг таъкидлашича, у гриппнинг 15 турига қарши самаралидир. Дори воситаси Урал федерал университети, И.Я.Постовский номидаги органик синтез институти, Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг гриппни ўрганувчи илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025