Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Битирувчи ўрнига робот: Токиодаги университет инновацион диплом топшириш маросимини ўтказди
Япониядаги BBT университети COVID-19 пандемияси даврида карантин қоидаларини бузмай битирув маросимини ўтказишнинг ажойиб технологик йўлини топди.

Фото: BBT University
Университет расмий сайтида хабар қилинишича, маросимда роботлардан фойдаланилган: тўрт нафар битирувчи (икки бакалавр ва икки магистр) уйдан туриб масофадан бу роботларни бошқариш имкониятига эга бўлган.
Роботларга битирувчилардек кийим кийгизилиб, юз қисмига дисплей жойланган ва у онлайн тарзда битирувчининг вебкамерасига уланган. Роботларни масофадан туриб бошқарган талабалар улар воситасида дипломларини тантанали тарзда қабул қилиб олишган.


Фото: BBT University

Қолган битирувчилар эса маросимни ZOOM орқали онлайн кузатиб, фикрлари билан ўртоқлашишган.

28 март куни Токиодаги меҳмонхоналардан бирида ўтган тадбирда newme роботларидан фойдаланилган. Битирувчилар маросимдан кейин ушбу роботлар орқали интервью ҳам беришган.


Маълумот учун, BBT (Business Breakthrough) университети бизнес бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ихтисослашган.
Мавзуга оид

14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади

15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди

21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди

09:05 / 21.05.2025