Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google коронавирусга қарши кураш учун фойдаланувчиларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотларни тўпламоқда
Google компанияси пандемия даврида фойдаланувчиларнинг ҳаракатланиши динамикаси акс этган ҳисоботни эълон қила бошлади.
Компания вакилларининг маълум қилишича, маълумотлардан соғлиқни сақлаш органлари фойдаланади. Бу вирусга қарши курашиш учун зарурий чораларга оид самарали қарорларни қабул қилишга ёрдам беради.
Ҳисоботда аноним маълумотлар ҳам бор. Унда чакана савдо ва дам олиш жойлари, дўконлар ва дорихоналар, парклар, транзит пунктлар, ишлаш ва яшаш жойлари локацияси киритилган. Ана шу жойларга келиш кўрсаткичлари ҳисоботда фоизларда акс эттирилган. Унда эълон қилинишидан 2-3 кун аввалги маълумотлар тўпланади.
Компания 131та мамлакат ва минтақаларга тегишли маълумотларни жойлаштириш, шунингдек, базани тўлдириб боришни режалаштирган. Рўйхатда Ўзбекистон мавжуд эмас.
Ҳисоботдан чекланган вақт давомида фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

00:12 / 05.05.2025