Жаҳон | 00:02 / 06.04.2020
6422
1 дақиқада ўқилади

Грузиядаги бозорда банкноталар коронавирусдан дазмол ёрдамида зарарсизлантирилмоқда

Грузиянинг Поти шаҳридаги деҳқон бозорида барча харидорлар ёнларидаги нақд пулни дезинфекция учун махсус ходимга беришлари мажбурий қилиб қўйилди. Бу ҳақда Грузиянинг Биринчи канали хабар берди. 

Фото: Getty Images

Харидорлар бозорга киришдан олдин ёнларидаги нақд пулни махсус ходимга беришлари керак бўлади. У ўз навбатида банкноталар устидан дазмол босади, тангаларга эса антисептик билан ишлов беради.

Бу чоралар коронавирус тарқалиши олдини олиш учун амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ташриф буюрувчиларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларга қўлқоплар берилмоқда. Бозор директори Нодар Корсантининг таъкидлашича, бозордаги барча сотувчилар ҳам ўз навбатида қайтимни дезинфекция қилинган пуллар билан беришмоқда.

Айни вақтда Грузияда коронавирусга чалинганлар сони 170 нафарни, ундан вафот этганлар сони 2 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид