Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда “пандемияга қарши кураш” мақсадида дунёдаги энг баланд ҳайкални сотмоқчи бўлишди
Ҳиндистонда номаълум кишилар гўёки коронавирусга қарши кураш учун маблағ тўплаш мақсадида интернет орқали дунёдаги энг баланд ҳайкал – Гужарот штатидаги Бирдамлик ҳайкалини сотмоқчи бўлишди.
The Indian Express нашрининг ёзишича, 240 метрлик ҳайкал турли эълонлар учун мўлжалланган OLX платформасида сотувга қўйилган.
“Фавқулодда вазият! Шифохоналар ва тиббий қурилмаларга маблағ зарурлиги сабабли Бирдамлик ҳайкали сотилади”, дейилган эълонда. Ҳайкал учун 300 млрд рупий (4 млрд доллар) сўралган. Эълон дастлаб жойланганда ҳеч ким бунда фирибгарлик аломатини пайқамаган.
Ҳайкални сотиш таклифи OLX’да 4 апрелда пайдо бўлган, бироқ Гужарот маъмурияти бир кун ўтибгина уни пайқаб, полицияга мурожаат қилган. Шундан кейин ҳайкал сотилиши ҳақидаги эълон сайтдан олиб ташланган. “Даҳшат. OLX онлайн-платформаси бу хабарни текшириб ҳам кўрмаган”, дейилган штат маъмурияти баёнотида.
Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари фикрича, номаълум ҳазилкашлар шу тариқа ҳукуматнинг пандемияга қарши курашга тайёр эмаслигини кулги остига қўймоқчи бўлишган. Ёдгорлик мажмуаси коронавирус тарқалиши сабабли 17 мартдан ташриф учун ёпилган.
Ҳиндистоннинг миллий-озодлик ҳаракати етакчиларидан бири – Валлабҳай Пателга ўрнатилган ҳайкал 2018 йилда очилган. Ҳайкалнинг ўзи 182 метр, тагкурсиси билан эса 240 метр баландликка эга ва дунёдаги энг баланд ҳайкал ҳисобланади.
Айни вақтда Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 4,3 мингдан кўпроқни, вафот этганлар эса 118 кишини ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025