Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда шифокорлар тиббий ходимлар ва воситалар етишмаётгани сабабли норозилик намойиши ўтказишди
7 апрелда Грецияда шифохоналар ходимлари коронавирусга қарши курашда воситалар ва ходимлар етишмаётганига қарши унсиз норозилик намойишлари ўтказишди.
Бу ҳақда АР ахборот агентлиги хабар берди. Намойишлар коммунистик партия қўллаб-қувватловида касаба уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган.
Шифокорлар ҳукуматдан қўшимча ходимлар ёллашни ва соғлиқни сақлаш соҳасига хусусий сектордан қўшимча воситалар жалб этилишини талаб қилишган.
Пойтахт Афинада бундай намойиш шаҳарнинг энг катта шифохонасига кириш жойида ўтказилган. Унинг иштирокчилари намойишга ҳимоя ниқоблари ва кийимларида “Биз сиз учун курашмоқдамиз, сиз бизни кучлироқ қўллаб-қувватланг” деган ёзувли плакатлар билан чиқишган. Эътиборлиси, акциялар 7 апрелда нишонланувчи халқаро саломатлик кунида бўлиб ўтган.
Аввалроқ Греция президенти Катерина Сакелларопулу тиббий ходимларни ушбу байрам билан табриклаб, уларга коронавирусга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда Грецияда коронавирусга чалинганлар 1,8 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 81 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўтган ҳафта Греция полицияси коронавирус тарқалиши олдини олиш учун жорий қилинган ҳаракатланишга чекловларга амал қилмаганлик учун қоидабузарларга 4,2 млн евролик жарима солган. Жарималардан олинадиган пулларнинг катта қисми мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига сармоя қилинади.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
16:13 / 29.04.2025
Тошкентда Греция элчихонаси очилди
15:23 / 01.03.2025