Жаҳон | 19:59 / 07.04.2020
9983
1 дақиқада ўқилади

Японияда фуқароларга 2750 доллардан берилади, иқтисодиётга эса 1 трлн доллар ажратилади

Япония бош вазири Синдзо Абэ 7 апрель куни мамлакатнинг еттита префектурасида 6 майга қадар фавқулодда ҳолат режими жорий этилишини расман тасдиқлади.

Япония бош вазири Синдзо Абэ / Фото: AFP

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида аҳоли ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига олган 108,2 трлн иенга тенг (994 млрд доллар) рағбатлантириш пакетини эълон қилди.

Пакет ҳажми Япония ЯИМнинг 20 фоизини ташкил этади, деб ёзмоқда Bloomberg.

Мамлакат вазирлар маҳкамаси маъқуллаган дастурда даромади кескин камайган фуқароларга 300 минг иен (2750 доллар) миқдорида маблағ тўлаш кўзда тутилган. Бу мақсад учун 4 трлн иен ажратилган.

Яна 2,3 трлн иен кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. 

Япония ҳукумати мамлакатдаги компаниялар инқироз даврида ўз бизнесларини сақлаб қолиши учун жами 45 трлн иен ажратади.

Япония бош вазири Синдзо Абэ 7 апрель куни мамлакатнинг еттита префектурасида 6 майга қадар фавқулодда ҳолат режими жорий этилишини расман тасдиқлади.

Охирги маълумотларга кўра, Японияда 4819 киши коронавирусга чалинган, 108 киши вафот этган, 1211 киши тузалган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид