Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 534тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 14 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади, Жами 534та ҳолатнинг ярмидан кўпи – 307таси сўнгги беш кун ичида аниқланди.
Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 2 киши вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев қайси ҳудудда неча киши даволанаётгани ва беморларнинг доимий турар жойи бўйича маълумотларни тақдим этди.


Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021