Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда меҳмонга бориш тақиқлаб қўйилди
Сингапур парламенти 7 апрель куни коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган ва одамларнинг ҳар қандай миқдорда тўпланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди.
Фото: AFP
Унга кўра, бир оила аъзолари, қариндошлар ёки дўстларнинг меҳмонга бориши, шунингдек, жамоат жойларида учрашиши тақиқланди.
Қонун коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматга ижтимоий масофани таъминлаш бўйича қатъий чораларни қўллаш учун ҳуқуқий асосни беради. У 6 ой давомида амал қилади.
Сингапурнинг юқумли касалликлар тўғрисидаги қонунига биноан, тақиқни илк маротаба бузганлар 10 минг Сингапур доллари (7031 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши ва/ёки 6 ойгача қамоққа маҳкум қилиниши мумкин. Икки ва ундан ортиқ марта бузганлар учун 20 минг Сингапур доллари (14062 АҚШ доллари) миқдорида жарима ва/ёки 12 ойгача қамоққа маҳкум қилиш жазоси кўзда тутилган.
7 апрель ҳолатига Сингапурда коронавирус билан хасталанган беморлар сони 1481га етган. Улардан 6 нафари вафот этган.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025