Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган
Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 70 мингдан ортиқ кишида тест ўтказилган.
Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков 9 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг ҳолати бўйича ахборот берди.
«Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 555 нафарни ташкил этмоқда. Вирусология илмий-текшириш институти раҳбариятидан олинган маълумотларга кўра, бу институт клиникасида даволанаётган 99 нафар беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. Беморларнинг 7 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида даволанаётган 88 нафар беморнинг 3 нафари аҳволи ўрта оғир, деб баҳоланяпти.
Коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашган вақтдан бошлаб шу кунгача 70 мингдан ортиқ фуқаролар коронавирус бўйича текширувдан ўтказилди. Кеча 9 мингдан ортиқ киши коронавирусни аниқлаш бўйича тест топширди ва 35 ҳолатда касаллик аниқланди.
Бундан кўриниб турибдики, тиббий назорат остига олинган 86 мингдан ортиқ аҳоли орасида касаллик аниқланиши давом этяпти. Демак, ҳаммамиз сергак бўлишимиз, карантин талабларига тўла риоя этишимиз керак. Ҳар бир ҳаракатимиз эпидемик вазият мураккаблашиши ёки барқарорлашувига таъсир кўрсатади», деди Нурмат Отабеков.
Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган 👉 https://kun.uz/14693275
Posted by Kun.uz on Thursday, April 9, 2020
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021