Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда беморларни коронавирусдан тузалганлар қонини қуйиш орқали даволаш бошланди
9 апрель ҳолатига кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 10 100дан ошган, 76 киши вафот этган, 698 киши тузалган.
Россияда коронавирусдан тузалганларнинг қон плазмаларини беморларга қуйиш орқали даволаш бўйича дастлабки муолажалар ўтказилди. Коронавирусдан даволашнинг янги усули ҳақида Москва мэрининг ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москвада коронавирусдан тузалган 11 нафар киши донорга айланган. Уларнинг қони етти нафар беморга қуйилган.
«Биз бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларимизнинг ишланмаларини мунтазам кузатиб бормоқдамиз, худди шундай тадқиқотлар Хитой, Германия ва АҚШда муваффақиятли ўтказилмоқда. Янги усул коронавирус пандемиясига қарши самаралироқ курашишимизда ёрдам беришига умид қиламиз», — деди Ракова.
9 апрель ҳолатига кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 10 100дан ошган, 76 киши вафот этган, 698 киши тузалган. Мамлакатнинг 85та регионидан фақат тўрттасидагина коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаган. Булар Олтой Республикаси, Ненец автоном округи, Тува ва Чукотка.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025