Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат тартиби узайтирилади
Қозоғистондаги фавқулодда ҳолат тартиби апрель ойи охиригача узайтирилади.
Хабар қилинишича, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлигида фавқулодда ҳолат бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Видеоалоқа кўринишида бўлиб ўтган мажлисда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида фавқулодда ҳолат тартибини апрель ойи охиригача узайтиришга қарор қилинган. Бу ҳақда Tengrinews.kz мамлакат президенти матбуот котиби Берик Уали хабарига таянган ҳолда ёзмоқда.
“15 апрель куни фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармоним ўз кучини йўқотади. Ҳозирданоқ, ушбу ҳолатни камида апрель ойи охиригача узайтириш зарурлиги тушунарли. Биз коронавирус билан касалланиш чўққисидан ўтганимиз йўқ”, - деган давлат раҳбари.
Тўқаев 16 мартдан 15 апрелга қадар республикада фавқулодда ҳолат эълон қилиш фармонини имзолаган эди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025