Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 800га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Апрель ойида вирус беморлари сони жиддий ўса бошлади. Шу вақтгча кунлик ўсишнинг энг юқори кўрсаткичи 6 апрелда қайд этилганди - 115 ҳолат. 11 апрель куни ҳам 98 кишида вирус аниқланганди.
Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 4 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021