Жамшид Қўчқоров: «Инқироз келди. Бу рақамлардан кўриниб турибди»
Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Kun.uz'га интервью берди. Унда ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки пандемия ортидан пайдо бўлган инқирозни енгиб ўтиш, унинг оқибатларини юмшатиш ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
“Инқироз келди. Балки, ҳаётимизда ҳали сезмаётгандирмиз. Бироқ, кўрсаткичлар, рақамлардан кўриниб турибди. Биринчи чоракда инфляция паст бўлди. Март ойидан бошлаб таъсир сезила бошланди.
Масалан, январь ойида кунига ўртача 2865 тонна бензин сотилган, февраль ойида 2976 тоннага кўпайди, яхши келаётган эдик. Март ойида 2790 тоннага тушган. Апрелнинг 8 кунида 871 тоннага тушиб қолди. Мамлакатда транспорт ҳаракати тўхтади. Саноат биринчи чоракда 4,8 фоиз бўлди. Бу кўрсаткичлар инқирозни яхши тушунтиради.
Инқироз пайтлари аввало ички ресурслар ҳақида гапириш керак. Қачонки ички ресурс яхши бўлса, сизга кредит ҳам беришади. Муҳтож бўлсангиз, беришмайди. Охирги уч йил ичида олтин-валюта захирамиз мустаҳкамланди.
Қайта молиялаш ставкасининг пасайтирилиши эса инфляция билан боғлиқ. Инфляция ўтган йилгидан пастроқ кутиляпти. Бу инфляциядан келиб чиқиб қилинди. Иқтисодиётни кредитлашда эса ҳозир янги лойиҳаларнинг вақти эмас. Эртага улар қандай ишлаши ҳам номаълум. Банкларга асосан ишлаб турган лойиҳаларга айланма маблағлар билан кредит бериш кўрсатмаси берилди”, - дейди Жамшид Қўчқоров.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024