Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 9 май кунги Ғалаба паради қолдирилганини эълон қилди
Россия президентининг сўзларига кўра, барча тадбирлар, жумладан Ғалаба паради ва "Ўлмас полк" юриши 2020 йилда, кейинроқ ўтказилади.
Қизил майдонда ўтказиладиган 9 май кунги Ғалаба паради коронавирус сабабли бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
"Авжига чиқмаган эпидемия билан боғлиқ хатар юқори. Ва бу менга парад ва бошқа оммавий тадбирларга тайёргарликни бошлаш ҳуқуқини бермайди. Шу сабабли мудофаа вазири, куч ишлатиш тузилмалари, барча даражадаги ҳокимият органлари раҳбарларига жадвалга ўзгартириш киритиш ва Қизил майдондаги, регионлардаги парадларга тайёргарликни кўчириш тўғрисида топшириқ бераман. Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар ортга сурилсин", деди у.
Россия президентининг сўзларига кўра, барча тадбирлар, жумладан Ғалаба паради ва "Ўлмас полк" юриши 2020 йилда, кейинроқ ўтказилади.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 28 мингта ҳолат қайд этилган, 232 киши вафот этган.
Мамлакатда карантин чоралари жорий қилинган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025