Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда карантин чоралари жорий этишни талаб қилган соғлиқни сақлаш вазири ишдан бўшатилди
Бразилия президенти иқтисодиётга зарба бериши ва ишсизликнинг ўсиб кетишини таъкидлаб, чеклов чораларига қарши чиққанди.
Бразилия президенти Жаир Болсонару соғлиқни сақлаш вазири Луис Мандеттани мамлакатда коронавирусга қарши кураш борасидаги ёндашувлари турлича бўлгани учун истеъфога чиқарди.
Болсонару коронавируснинг хавфлилиги бўрттириб юборилган деб ҳисоблайди. Аввалроқ Бразилия президенти эпидемияни «кичикроқ грипп» деб атаган ва штатлар губернаторларини чеклов чоралари киритгани учун танқид қилганди.
Мандетта эса бошқача фикрда эди —Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий мулоқотларни максимал даражада чеклашни тавсия қилаётганди. Болсонару ўз навбатида бундай чоралар иқтисодиётга зарба бериши ва ишсизликнинг ўсиб кетишини таъкидлаганди.
Болсонару Мандеттанинг ўрнига онколог Нелсон Таишни соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлади.
Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 31 мингта ҳолат қайд этилган, икки мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025