Ўзбекистон | 08:57 / 18.04.2020
5132
4 дақиқада ўқилади

Бухорода бўш турган давлат активлари инвесторларга тўғридан-тўғри сотилади

Бухоро вилоятидаги бўш турган давлат активларига инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилоятидаги бўш турган давлат активларига инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг давлат активларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан инвесторларга тўғридан-тўғри сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳокимлиги билан биргаликда:

назарда тутилган шартлар асосида давлат активларини белгиланган тартибда инвесторларга сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;

инвесторлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминлайди.

Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан инвесторларга тўғридан-тўғри сотиладиган давлат активлари рўйхати

Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан инвесторларга тўғридан-тўғри сотиладиган давлат активлари рўйхати 

Т/Р

Давлат активининг номи

Манзили

Баланс сақловчи

Сотиш шартлари

Инвестор

Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар

Сотиб олиш тўловалари қиймати

Йўлга қўйиладиган фаолият тури

1

“Бухоропарранда” АЖнинг устав капиталидаги
36,2 фоиз давлат акциялар пакети*

Когон тумани, Сараён МФЙ

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3 йил мобайнида 5 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 50 та янги иш ўринлари яратиш тўловларини тўлаш.

1,66 млрд. сўм

Паррандачилик фаолиятини ривожлантириш

 

Фуқаро А.Давронов

2

“Маъмурий” бино ва иншоотлари

Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси

Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси

1,5 йил муддатда 2,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 30 та янги иш ўрни яратиш

Белгиланган тартибда баҳоланган қийматда

Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш

“Zargaron Lyuks” МЧЖ

3

Собиқ “Бухоро Камаз автомаркази” бино ва иншоотлари

Бухоро шаҳри, Шайхул Олам кўчаси

Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси

2 йил муддатда 1,8 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 30 та янги иш ўрни яратиш

“нол” қийматда

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш

“Bukhara agroklaster DZZ” МЧЖ

4

“1-Автокорхона” ДУКнинг “Оператор ва устахоналар” бино ва иншоотлари

Бухоро шаҳри,Оқ Масжид кўчаси 2-уй

Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси

2 йил муддатда 4,0 млн.АҚШ доллари миқдорида  инвестиция киритиш ва 350 та янги иш ўрни яратиш

“нол” қийматда

Йўловчи ташиш ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш

“White House Bukhara” МЧЖ

5

11 ва 12-ҳарбий қисмнинг собиқ “Омбор ва айвон” бино ва иншоотлари

Бухоро шаҳри Қ.Муртазоев кўчаси

Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси

1 йил муддатда 1,1 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 30 та янги иш ўрни яратиш 

“нол” қийматда

Шиша ва мебелни қайта ишлаш

“Sultan Techno Groups” МЧЖ

6

Бунёдкор болалар оромгоҳи бино ва иншоотлари

Бухоро тумани, “Кўчкўмар” МФЙ, “Сафкарда” қишлоғи

Бухоро туман ҳокимлиги

2 йил муддатда 1,05 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 50 та янги иш ўрни яратиш.

“нол” қийматда

Болалар оромгоҳи, дам олиш ва меҳмонхона хизмати комплексини ташкил этиш

"Emir Tour Complex” унитар корхонаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сонли “2019-2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5-иловасининг 5, 11, 14, 19, 21, 22, 23, 24-бандлари чиқариб ташланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид