Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади – ИИВ
Карантин пайтида амал қилиш муҳлати тугайдиган рухсат берувчи характерга эга бўлган ҳужжатлар муддати жорий 2020 йил 1 июлигача узайтирилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
«Фуқаролардан жуда кўп саволлар асосан транспорт воситасига тегишли ҳужжатларни муддати ўтган муносабати билан, автотраспорти ҳайдай олмаётганликлари, масалан, транспортнинг техник кўрик муддати ўтгани муносабати билан кўчада жаримага тортилиши масалалари кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда», дея Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазирлик расмийси АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, қуйидаги ҳужжатларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланмайди:
- барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);
- автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар).
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
14:12 / 16.12.2022
ИИВ масъулларидан тизимдаги ходимлар оғир меҳнат шароити ва ойлик маош камлиги ҳақида сўралди
21:17 / 15.12.2022
Шоҳрух Ғиёсов — митинглар ҳақидаги қонун, Бобожоновнинг “ёпиқлиги” ва Норбоеванинг уйидаги ўғрилик ҳақида
14:14 / 09.12.2022