Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти коронавирус сабабли киритилган чекловларга қарши ўтказилган намойишда қатнашди
Жаир Болсонару аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандеттани карантин чоралари тарафдори бўлганлиги учун истеъфога чиқарганди.

Фото: REUTERS
Бразилия президенти Жаир Болсонару мамлакат пойтахтида коронавирус сабабли киритилган чекловларга қарши ўтказилган намойишда қатнашди. Акцияда жами 600 киши иштирок этди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.
Намойиш қатнашчилари парламентнинг ёпилиши ва армиянинг Болсонару тарафига ўтишини талаб қилди. Президент акция вақтида нутқ сўзлади ва йўтал сабабли нутқини бир неча марта тўхтатишига тўғри келди, деб хабар беради агентлик.
Парламент ва Бразилиядаги регионлар раҳбарлари коронавирус эпидемияси сабабли аҳолига уйдан чиқишни тақиқлаган. Болсонару бу чораларни танқид қилмоқда ва вирусни "кичикроқ грипп" деб атаган.
Болсонару аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандеттани карантин чоралари тарафдори бўлганлиги учун истеъфога чиқарганди.
Бразилия ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бўйича Лотин Америкасида биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 38 мингдан ортиқ киши касаллик юқтирган, 2,5 мингга яқин киши вафот этган. Болсонару 17 апрель куни қўшни давлатлар билан чегараларни очиш ташаббуси билан чиқди.
Мавзуга оид

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025